Май ойи давомида Афғонистонда ҳукуматга қарши гуруҳларнинг ҳужумлари сони қисқартирилди, экстремистларнинг 90 нафар командири йўқ қилинди. Бу ҳақда, Tolo News телеканали таҳлилчиларининг баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
7 июнь, шанба куни эълон қилинган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, радикал гуруҳларнинг ҳужумлари сони ҳисобот даврида 12 фоизга қисқарди, ўз навбатида, ҳукумат стурктураларининг операциялари миқдори 35 фоизга ошди.
Куч тузилмаларининг қўшма хатти-ҳаракатлари натижасида кўрсатилган ҳудудларда «Толибон» ҳаракатининг 65 нафар маҳаллий дала командирлари, 25 нафар таниқли ва муҳим командирлари, тўрт «соядаги» ноиб ва уларнинг уч ўринбосари йўқ қилинди.
Шу билан бирга, тинч аҳоли орасидаги йўқотишлар миқдори 55 фоизга ортди.
Изоҳ (0)