Сомали пойтахти Могадишо марказида Ambassador меҳмонхонасида портлаш юз берганлиги оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Парламент аъзолари Маҳмуд Муҳаммад ва Абдуллаҳи Жамак меҳмонхонада ҳалок бўлди. Улар меҳмонхонада истиқомат қилаётган эди. Кўпчилик одамлар, жумладан, депутатлар қутқариб қолинди. Ҳозирги пайтгача 15 киши қурбон бўлган, 20 киши яраланган», — дея маълум қилди маҳаллий полиция вакили.
Ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» гуруҳининг жангарилари ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)