Шотландиялик 18 ёшли Эндрю МакКин Facebook’нинг Шимолий Кореядаги клонига «admin» логини ва «password» пароли ёрдамида дахл қила олди. Бу ҳақда «VC.ru» хабар бермоқда.
27 май куни Motherboard нашри Шимолий Кореяда Facebook’ни клонлаштираётган сайт пайдо бўлганини маълум қилганди. Бу хабар тарқалишидан бир неча соат ўтиб, МакКин сайтни бузиб кира олди.
МакКиннинг билдиришича, у кирган пайтда ижтимоий тармоқ тўлиқ ишлаган — унда рўйхатдан ўтиш, бошқалар билан дўстлашиш ва қурилма мессенжер орқали мулоқот қилиш имконияти бўлган.
Сайт 43 доллар турадиган phpDolphin онлайн конструктори ёрдамида ясалган — бу ресурс одатда компаниялар ичида ижтимоий тармоқлар яратишда ишлатилади. Сайт DNS манзиллари Шимолий Кореяга тааллуқлидир.
Эксперт Даг Мадорининг фикрича, ҳозир сайтни ким яратганини аниқлаш мушкулдир. Клоннинг манзили — «Starcon.net.kp» Жанубий Кореянинг маҳаллий фирмаларга сайт яратиб бериш билан шуғулланувчи Starcon компаниясини кўрсатмоқда. Аммо Жанубий Корея ҳудудида жойлашган серверлардан лойиҳага кириб бўлмади, негаки Жанубий Корея регулятори «.kp» зонасидаги ҳар қандай манзилларга берилган сўровларни блоклайди.
Motherboard мутахассисларининг тахмин қилишича, сайт КХДРнинг ички тармоғи учун яратилган бўлиши мумкин.
Мадорининг таъкидлашича, КХДРда бир неча юз кишигина интернетга чиқа олади — булар асосан амалдорлардир. 2016 йил апрелида мамлакатда Facebook, YouTube ва Twitter расман блокланди.
Изоҳ (0)