2016 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Халқаро сиёсат бўйича Тинч океани кенгаши вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон—АҚШ ҳамкорлигининг турли жабҳалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)