Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи «Ролан Гаррос» теннис турнирининг учинчи даврасига чиқди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, турнирда саккизинчи рақам остида сараланган 17 ёшли ўзбекистонлик теннисчи иккинчи даврада исроиллик Ишай Олиелга қарши кортга чиқиб, 6:7, 6:2, 6:2 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди. Учинчи даврада у канадалик Феликс Огер-Алиассимега қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, илк даврада Жўрабек Каримов италиялик Лиам Каруанани 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Мазкур мусобақада иштирок этган бошқа бир ўзбекистонлик теннисчи – Ҳумоюн Султонов биринчи даврада франциялик Корентин Мутега 5:7, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)