Россиянинг Владивосток шаҳри мэри Игорь Пушкарёвга қарши жиноий иш очилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
У хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва тижорий коррупцияда айбланмоқда.
1 июнь куни Пушкарёвнинг уйида тинтув ўтказилди. Айни пайтда содир этилган барча жиноятларнинг шарт-шароитларини ойдинлаштиришга қаратилган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
«Интерфакс»нинг маълум қилишича, мер ҳибсга олиниб, Москвага йўлланган.
Изоҳ (0)