Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президентлигига номзодлар — Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп жамоатчилик сўровларида кўрсатаётган натижалари бўйича деярли тенг бормоқда. CNN телеканалининг 1 июнь куни хабар қилишича, охирги икки ҳафта давомида ўтказилган беш умуммиллий сўров натижалари якунларига кўра Клинтон хонимни сайловчиларнинг 45 фоизи, Трампни эса 43 фоизи қўллаб-қувватламоқда, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Март ва апрель ойларидаги сўровларда Ҳиллари Клинтон Дональд Трампдан анча олдинда бораётган эди — фарқ 10–14 фоизни ташкил этаётганди. Аммо ҳозирда тафовут бор-йўғи 2 фоизни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, илгари республикачиларнинг 12 фоизи демократлар вакиласи — Клинтон хонимни қўллаб-қувватлаган бўлса, эндиликда уларнинг сони 6 фоизгача қисқарди. Бу республикачилар ўз номзодлари бўлмиш Трамп атрофида жипслашаётганидан далолат беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта боши учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди