Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ESPN телеканали тузиб чиққан 100 нафар дунёнинг энг машҳур спортчилари рейтингида биринчи бўлди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Иккинчи ўринни МБАнинг «Кливленд» жамоаси ҳужумчиси Леброн Жеймс эгаллади. «Барселона» етакчиси Лионель Месси эса учинчи ўринга лойиқ деб топилди.
Аргентиналик футболчининг ортидан Неймар тўртинчи бўлди. Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер кучли бешликдан жой олди.
Изоҳ (0)