Жанубий Кореяда йигирманчи қаватдан сакраган талаба 38 ёшли эркакнинг бошига тушиб кетди ва унинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Воқеа 1 июнь куни содир бўлди. Кванжу шаҳрида истиқомат қилувчи 25 ёшли талаба ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб, йигирманчи қаватдан сакради, аммо ҳомиладор хотини ва беш ёшли ўғли билан ишдан қайтаётган давлат хизматчисининг бошига тушиб кетди.
Иккала жабрланувчи ҳам шифохонага етказилди, аммо уларни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади.
Изоҳ (0)