Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) президенти Жилберто Хесус Мендоса 5 март куни ўзбекистонлик Руслан Чагаев ҳамда австралиялик Лукас Браун ўртасида ўтказилган жанг юзасидан расмий баёнот берди. Ташкилот раҳбари WBA мунтазам чемпионлик камари учун кечган жанг натижаси бекор қилинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
5 март куни Грозний шаҳрида ташкил этилган чемпионлик жанги расман ўтказилмаган деб топилди. Руслан Чагаев фаолиятидаги мағлубиятлар устунидаги 3 сони расман 2 сонига алмаштирилди ва чемпионлик камари ўзбекистонлик боксчига қайтарилди.Эслатиб ўтамиз, ўша жангда катта устунликка эга бўлган Руслан Чагаев 10-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учраган эди. Жангдан сўнг олинган ҳар икки допинг текшируви Лукас Брауннинг қони таркибида тақиқланган кленбутерол моддаси борлигини тасдиқлади.Шу тариқа, австралиялик боксчи расман WBA мунтазам чемпионлик камаридан маҳрум этилди. Эндиликда Руслан Чагаев ушбу чемпионлик камарини Фрес Окендога қарши жангда ҳимоя қилиши керак бўлади.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)