АҚШ Давлат департаменти Европага йўл олган фуқароларни Польша ва Францияда терактлар содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хусусан, Польшада июль ойи охирида ўтадиган Бутунжаҳон ёшлар куни, шунингдек, 10 июнь куни Францияда бошланадиган футбол бўйича Европа чемпионатида ҳужумлар уюштирилиши мумкинлиги таъкидланди.
Идора айнан туристлар жангариларнинг асосий нишонига айланиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)