Тошкентда Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган анъанавий «Мусиқа жанговар сафда» кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Танловда профессионал санъаткорлар билан бирга ҳаваскор ижодкорлар ҳам иштирок этди. Унда ватанпарварлик, аждодлар анъаналарига садоқат, мардлик ва жасорат туйғулари куйланган, жанговар руҳни оширадиган, миллий армия куч-қудратини ифодалайдиган маршлар ижро этилди.
Икки кун давомида иштирокчилар сафда ҳарбий юриш композицияларини намойиш этди.
Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти биринчи, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти иккинчи, Қарши гарнизони офицерлар уйи учинчи ўринга муносиб топилди.
Танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Изоҳ (0)