Суриянинг Хомс вилоятида жойлашган Пальмира шаҳри атрофида ҳукумат қўшинлари ИШИДга қарши жанглар олиб бормоқда. Бу ҳақда, Россия мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Россия душман тарафларни яратиш маркази чоп этган бюллетенда таъкидланишича, ҳукумат қўшинлари жангариларни шаҳар атрофидаги марраларидан сиқиб чиқара бошлаган.
Пальмира 2015 йилнинг май ойидан буён ИШИД назорати остида эди. 27 март куни Сурия армияси Россия авиацияси кўмагида жангариларни шаҳардан сиқиб чиқарди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)