Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Гондурас термасига қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Аргентинанинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда рақиб футболчиси билан тўқнашган Месси бел қисмида оғриқ сезди ва 64-дақиқада захирага олинди. Аргентиналик 28 ёшли форварднинг жароҳати оғир эмаслиги хабар қилинмоқда.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси 3–26 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Америка Кубоги–2016 турнирида иштирок этади. «D» гуруҳидан ўрин олган Аргентина термаси илк ўйинини 6 июнь куни Чилига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)