Бангладеш ғарбида катта тезликда ҳаракатланаётган автобус кўприкдан қулаб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, йўловчи автобуси йўл четидаги ариққа қулаб тушган. Беш киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 35 нафар одам жабрланган. Тўрт киши олган шикастланишлари туфайли кейинроқ ҳалок бўлганлиги таъкидланмоқда.
Барча жабрланганлар шифохонага етказилган, улардан баъзиларининг аҳволи оғир эканлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)