News cover

Samsung, Asus ва Acer: Россияда баъзи бренд техникалари импорти тақиқланди

27 майдан бошлаб Россияда “параллел импорт” қоидалари ўзгаради. Бир қатор хорижий брендларнинг ноутбуклари ва бошқа ускуналари рухсат этилган товарлар рўйхатидан чиқарилади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.


Янги қоидаларга кўра, Acer, Asus, Samsung ва Toshiba брендларининг компьютер, ноутбук, сервер, она плата, процессорлари ҳамда хотира қурилмаларини параллел импорт қилиш тўхтатилади. Тартиб Россия Саноат ва савдо вазирлигининг 2025 йил сентябрь ойидаги 4769-сонли буйруғига асосан амалга оширилмоқда.
Вазирлик бу брендларнинг рўйхатдан чиқарилиши ички бозордаги маҳсулот турларига таъсир қилмаслигини таъкидламоқда. Расмийларнинг фикрича, бу чоралар маҳаллий маҳсулотларга бўлган талабни оширади. Россия ишлаб чиқарувчилари “дўст бўлмаган мамлакатлар” товарларини ўрнини босиш учун етарли миқдорда маҳсулотга эга экани айтилмоқда.
Сотувчилар ва ритейлерлар тақиқ савдога катта таъсир қилмаслигини таъкидламоқда. Жумладан, Wildberries & Russ янги маҳсулотлар ҳисобига савдо ҳажми камаймаслигини таъкидлади. 
Inventive Retail Group Samsung 
ноутбуклари бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини, уларнинг улуши умумий савдонинг 3 фоизидан камлигини билдирди. 
Marvel Distribution эса бозорда маҳаллий ва “дўст мамлакатлар” техникаси етарли эканини айтди. Ушбу брендлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари орқали барибир оз миқдорда кириб келишда давом этади. Шунингдек, нархлар бир оз ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бироқ маиший техника ва компьютер ускуналари савдоси билан шуғулланувчи ассоциация аксинча фикрда. Улар ушбу тақиқ маҳсулот танлови имкониятини торайтиради деб ҳисоблайди.
“Мутахассислар ва адвокатлар параллел импорт рўйхатидан чиқарилиш импортнинг бутунлай тўхташини англатмаслигини тушунтирмоқда. Талаб бор жойда таклиф ҳам бўлади. Аммо энди импорт қилувчилар учун хатарлар ортади ва бу хатарлар нархларда акс этади”, дейилади хабарда.

Россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг Forbes нашридаги манбалари бир нечта яширин йўлларни санаб ўтди. Унга кўра, қурилмалар ё бошқа турдаги маҳсулотлар “ниқоби остида” олиб кирилади, ё “дўстона” давлатда жойлашган бренд ваколатхонаси орқали рухсат олинади.
Шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи эгалари рухсатсиз импортни тўхтатишни талаб қилиши ёки компенсация ундириши мумкин. Бироқ бунинг учун бренд Россияда расмий ваколатхонага эга бўлиши керак. Ҳозирда кўплаб хорижий брендларда бундай ваколатхоналар мавжуд эмас.

Бугун, 15:43

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: