Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари Жамму ва Кашмир штатидаги икки тўқнашувда жами етти жангарини йўқ қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» NDTV телеканалига асосланиб.
Биринчи отишма Ноугам секторидаги назорат чизиғида содир бўлди. Ҳарбийлар Ҳиндистон ҳудудига киришга ҳаракат қилган қуролли гуруҳни пайқаб қолиб, уларга қарата ўт очди. Тўқнашувда бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Иккинчи ҳодиса полиция ва ҳарбийлар биргаликда операция ўтказаётган Танмарг аҳоли яшаш пунктида рўй берди. Хавфсизлик кучлари жангарилар яширинган уйни қамал қилди. Отишмада уч жангари ўлдирилди, бир ҳарбий яраланди.
Бир неча кун муқаддам штатнинг ёзги пойтахти Шринагарда жангарилар ҳужуми оқибатида уч полициячи ҳалок бўлди. Шундан буён штат бўйлаб рейдлар ўтказиб келинмоқда.
Изоҳ (0)