Таниқли америкалик рэп ижрочиси Эминем The Marshall Mathers LP альбомининг 16 йиллиги муносабати билан болалиги ўтган уйдан олинган ғиштларни сотувга чиқарди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Эминемнинг уйи унинг The Marshall Mathers LP ва The Marshall Mathers LP 2 альбомлари юзига чиққанди. 2013 йилда бино бузилган, демонтаждан чиққан 700 ғишт эса ўралиб, хонанданинг имзоси билан ҳаққонийлик сертификатига эга бўлган эди.
Машҳур уй бўлаги солинган комплект нархи 313 доллар туради. Комплект ичига ғишт, намойиш учун қути ва The Marshall Mathers LP альбомининг аудиокассетадаги янги нашри киради.
Ғиштлардан ташқари, уй қурилишида ишлатилган ёғочлардан коллекцион жетонлар яратилди. Уларнинг нархи 42 долларни ташкил қилмоқда.
Савдодан ишланган пулларнинг бир қисми мураккаб феълли ўсмирлар билан ишловчи нотижорат ташкилотларга кўмак берадиган Marshall Mathers Foundation жамғармаси ҳисобларига ўтказилади.
Изоҳ (0)