Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков баъзи эстрада хонандаларининг саҳнага очиқ-сочиқ кийиниб чиқишига муносабат билдириб, бу каби ҳолатлар олдини қандай олиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

«Санъаткорларнинг очиқ-сочиқлиги ва яланғочлашиб кетаётганига фақат маърифат билан курашиш керак, бошқа йўли йўқ. Зўрлик билан тақиқлаб бўлмайди. Тақиқласа ҳам, тўғри тушунмаётган ҳолатлар, ‘Демократик давлатда яшаётгандик-ку’ қабилидаги эътирозли вазиятлар бўляпти», — деди Озодбек Назарбеков.

«Тўғри, лекин демократия экан деб, ўз синглингни қўшнингни синглисига эрга бермайсан-ку, чек-чегара бўлиши керак-ку. Демократия ҳам менталитетдан келиб чиққан ҳолда, қадриятларни сақлаган ҳолатда бўлиши керак. Демократия — иштонингни ечиб, саҳнага чиқавер, дегани эмас», — деди хонанда.

«Ҳар миллатнинг ўз ранги, дунёқараши, тушунчалари ва талаблари бор. Қадриятларисиз миллат ўзини йўқотади. Агар тараллабедодлик қилишга қўйиб берилса, бутун бошли миллат ўз рангини, ўзини йўқотиши мумкин», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди