Корпоратив мобил телефонлар орқали қўнғироқларни кузатиш тизимларининг яратилиши масаласи Кремлга эмас, хусусий тадбиркорлар ва вазиятнинг қонунчиликка мувофиқлигини кузатиб борадиган идораларга дахлдордир. Бу ҳақда журналистлар билан суҳбатда Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Бугун, 11 май куни «Коммерсантъ» нашри Наталья Касперскаянинг InfoWatch компанияси офисларда мобил телефонлар орқали қўнғироқларни кузатувчи тизимни яратганини хабар қилган эди. Бу компанияларни ахборот ташқарига чиқиб кетишидан ҳимоя қилиши лозимлиги айтилмоқда.
«Биласизми, бу хусусий тадбиркорлик, бу қонунчиликка қай даражада мувофиқлигини билмадим, лекин, ўйлашимча, бу Кремлнинг масаласи эмас», — таъкидлади Песков.
Изоҳ (0)