Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиларидан бири Светлана Радзивил Япониянинг Кавасаки шаҳрида ўтказилган Seiko Golden Grand Prix 2016 Kawasaki халқаро турнирида кумуш медаль совриндори бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Баландликка сакраш бўйича бўлиб ўтган мусобақада 1,90 метр натижани қайд этган ўзбекистонлик енгил атлетикачи америкалик Лиз Петерсондан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Америкалик спортчи 1,93 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Изоҳ (0)