«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Валенсия»га қарши (3:2) Испания чемпионати 37-турида иккита гол муаллифи бўлиб, «Сантьяго Бернабеу» стадионида киритилган голлар сонини 201 тага етказди, деб хабар беради «Uff.uz».
31 ёшли футболчига «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилган барча турнирларда 201 та гол киритиш учун 172 ўйин кифоя қилди.
«Қироллик клуби»нинг уй майдонида Роналду 2009 йилнинг 29 августида илк бор гол муаллифи бўлган эди.
Изоҳ (0)