Иккинчи Жаҳон урушида, Ленинград қамали йилларида ҳалок бўлган юз минглаб одамлар ҳақидаги маълумотлар турли сабабларга кўра расмий статистикадан ўрин олмаган эди. Бунга ҳам маълумотларнинг нотўлиқлиги, ҳам ҳукуматнинг тақиқи боис бўлганди. Бу ҳақда, Ленинград қамали ва мудофааси давлат хотира музейига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«1945 йили Нюрнберг жараёнида қамал қурбонлари сони 649 минг киши деб эълон қилинган эди. Охирги ўн йилликлар тадқиқотлари шуни кўрсатмоқдаки, қамал йиллари ҳалок бўлган юз минглаб одамлар расмий статистикадан тушиб қолган экан», — деб тушунтирди музей ходимларидан бири.
Айни пайтда музей ишчилари Ленинград ҳимоячилари ва шаҳарда қамал йиллари истиқомат қилган кишиларнинг умумий базасини яратиш устида ишламоқда. Шунингдек, музейда бошқа бир қатор янги лойиҳалар тақдим этилган бўлиб, улар орқали шаҳарнинг бугунги аҳли урушни бошидан кечирган қариндошлари ва ота-боболари ҳақида тўкис ахборот топиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)