Хакасияда республика Олий Кенгаши депутати ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда, ҳудудий тергов бошқармасининг 4 май, чоршанба куни берган маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.
Тергов органига 1 май куни Саяногорск шаҳрида Енисей дарёси соҳилидан ўз жонига қасд қилган 36 ёшли эркак кишининг жасади топилганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, у Хакасия Республикаси Олий Кенгашининг депутати бўлиб, хотини ва уч нафар ёш боласи билан яшаган.
Депутат «Красал» МЧЖ ва «Ангарстрой» МЧЖ фирмаларини бошқарган, бироқ охирги пайтларда улар даромад келтирмай, молиявий муаммолар келиб чиқа бошлаган. Оила бошлиғи ишламаётганлиги учун оилада низолар юзага келган.
Ушбу ҳодиса юзасидан Саяногорск туманлараро тергов бўлинмаси тергов олди текширувини бошлади.
Изоҳ (0)