Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 май, чоршанба куни ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +3...+8 даража, Тошкент шаҳрида +12...+14 даража илиқ бўлади. Қолган ҳудудларда +10 даражадан +20 даражагача ўзгариб туриши мумкин.
4 май куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +13...+18 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +15...+20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати +20 даражадан +30 даражагача ўзгариб туриши мумкин.
Чоршанбага ўтар кечаси ва кундузи Тошкент шаҳрида, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг ҳамда тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддат ёмғир ёғиши мумкин.