Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасига муносабати ҳақида гапириб берди. 93 та гол муаллифига айланган португалиялик футболчи мусобақа тарихидаги энг сермаҳсул ўйинчи бўлди. Ундан кейинги ўринда турган Лионель Мессининг ҳисобида 83 та тўп бор, деб хабар беради «Чемпионат».
«Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар эканимни билиш катта ифтихордир. Албатта, бунга эришганимдан жуда хурсандман. Чемпионлар Лигаси — ўзига хос турнир. Бу турнирни ‘Реал’ жуда яхши кўради. Мен уни икки марта ютиш бахтига мушарраф бўлдим ва, албатта, яна кўп марта ютмоқчиман. Шу йилнинг ўзидаёқ бошлайман деб умид қиламан. Мухлислар Чемпионлар Лигасини жуда яхши кўради, мен ҳам бу турнирни жуда яхши кўраман», — деди Роналду УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)