Венгрия ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари British Airways авиакомпаниясининг Boeing 777 йўловчи самолёти диспетчерлар билан алоқа ўрнатмагани боис ҳавога кўтарилиб, унинг парвозини кузатиб борди. Бу ҳақда, ITV телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа 30 апрель, шанба куни содир бўлди. Самолёт Дубайдан Лондонга учаётган эди. Венгрия чегарасини кесиб ўтишда экипаж Венгрия ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати билан алоқа ўрнатмади. Аниқланмаган ҳаво кемасининг парвози Венгрия мудофаа вазирлиги радарлари томонидан қайд қилинди.
Шу боис иккита Gripens қирувчиси ҳавога кўтарилди. Улар бир муддат йўловчи самолётини кузатиб борди. Самолёт билан алоқа ўрнатилиб, ундаги хавфсизлик тасдиғи олинганидан сўнг қирувчилар базага қайтарилди.
British Airways Boeing диспетчерлар билан алоқани тиклагани ва «Хитроу» аэропортига қўнганини билдирди.
Изоҳ (0)