2016 йилга келиб ўзининг биринчи профессионал шартномасини Германиянинг «Ганновер» клуби билан имзолаган 19 ёшли Никлас Файерабенд автоҳалокат натижасида оламдан ўтди», деб хабар берди «Sovsport». Нашр бунда «Ганновер» клуби расмий сайтига асосланган.
1 май куни тонгда Никлас Файерабенд ўз автомобилида катта тезликда ҳаракатлана туриб, кейинчалик дарахтга бориб урилган. Полиция маълумотига кўра, у оғир жароҳатланиш натижасида оламдан кўз юмган.
28 апрель куни 19 ёшни қарши олган германиялик футболчи «Ганновер» сафида иккитагина учрашувда ҳаракат қилганди. Қайд этиш керак, «Ганновер» мавсум якунига кўра Бундеслигани тарк этади.
Изоҳ (0)