Кеча, 29 апрель куни Қатар Кубоги финали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп сураётган «Ал-Жаиш» жамоаси «Лаҳвия» клубига қарши куч синашди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Учрашувнинг 31-дақиқасида Муҳаммад Меҳнани Сардор Рашидовнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очиб, «Ал-Жаиш»ни олдинга олиб чиқди. Сардор Рашидов ушбу учрашувда 45 дақиқа ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда унинг ўрнига Ясир Абу Бакр майдонга тушди.
Ўйинниг 79-дақиқасида «Лаҳвия» футболчиси Диоко орадаги мувозанатни тиклади – 1:1. 90-дақиқада эса «Ал-Жаиш» тўпурарларидан бири Ҳамидаллаҳ пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Шундай қилиб, «Ал-Жаиш» Қатар Кубоги соҳиби бўлди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сардор Рашидов «Ал-Жаиш» сафида Қатар вице-чемпиони бўлганди.
Қатар Кубоги—2016. Финал
29 апрель, жума
Изоҳ (0)