Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги ал-Малхана масжидининг ўққа тутилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 25 кишига етди. 40 киши жароҳат олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Илгарироқ 15 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Маълум бўлишича, одамлар жума намозидан сўнг масжидни тарк этаётган чоғда бинога бир нечта ракета тушган.
Ҳозирча бирорта гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)