Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги «Атлетико» — «Бавария» ўйинида мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона гол Сауль томонидан киритилди.
«Бу карьерамдаги энг муҳим ва албатта энг чиройли голдир», — деб фикр билирди Саул. Бу ҳақда «Чемпионат» Ла Лиганинг Twitter’даги расмий саҳифасига асосланиб хабар берди.
Қайд этиш керак, «Бавария»га қарши беллашувнинг 11-дақиқасида Сауль майдон марказидан юришини бошлаб, ўз йўлида учраган 4 нафар футболчини алдаб ўтди ҳамда Мануэль Нойер қўриқлаётган дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди.
https://twitter.com/Rooney_esque/status/725399270162063361
Изоҳ (0)