Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан «Биз – буюк юрт фарзандларимиз» шиори остида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар фестиваллари ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши «Дарё»га маълум қилди.
Хоразм вилоятида 24 апрель куни старт олган мазкур фестиваль 27 апрелга қадар давом этади.
Фестиваль бошланган куни «Ичан-қалъа» меъморий ёдгорлигининг катта майдонида Хоразмнинг миллий урф-одатларидан бири бўлган «Қўчқорлар жанги» ўтказилди.
Изоҳ (0)