«Лестер» клуби ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез профессионал футболчилар уюшмаси (PFA) томонидан Англия Премьер-лигаси 2015/16 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Мавсумнинг энг яхши футболчиси номига, шунингдек, Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Месут Ўзил («Арсенал»), Димитри Пайе («Вест Ҳэм»), Жейми Варди ва Нголо Канте (иккаласи «Лестер») даъвогарлик қилган эди.
Жорий мавсумда 25 ёшли жазоирлик футболчи Англия чемпионатининг 34 ўйинида 17 та гол киритиб, 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси номига «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Деле Алли сазовор бўлди. 20 ёшли футболчи Премьер-лиганинг 32 ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Профессионал футболчилар уюшмаси, шунингдек, 2015/16 йилги мавсумнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Рамзий термадан қуйидаги футболчилар жой олди.
Дарвозабон: Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»).
Ҳимоячилар: Денни Роуз («Тоттенҳэм»), Тоби Алдервейрелд («Тоттенҳэм»), Уэс Морган («Лестер»), Эктор Бельерин («Арсенал»).
Ярим ҳимоячилар: Димитри Пайе («Вест Ҳэм»), Нголо Канте («Лестер»), Деле Алли («Тоттенҳэм»), Рияд Маҳрез («Лестер»).
Ҳужумчилар: Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Жейми Варди («Лестер»).
Изоҳ (0)