Англиянинг «Ливерпуль» футбол клуби ҳимоячиси Мамаду Сако допинг қабул қилганликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради «Чемпионат».
26 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед»га қарши (1:1) Европа Лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидан сўнг допинг билан қўлга тушган. Сако бадандаги ёғларни эритадиган моддалар қабул қилганлиги тахмин қилинмоқда.
«УЕФА ташкилотидан Мамаду Саконинг антидопинг қоидаларини бузган бўлиши мумкинлиги ва уни текширишлари ҳақида хат олдик. Футболчи УЕФА олдида жавоб беради. Ҳозирда Сако ҳеч қандай дисквалификация олмаган, аммо у билан маслаҳатлашдик ва вазият ечимини топмагунига қадар ҳимоячи майдонга тушмайди», – деб ёзилади «Ливерпуль» расмий сайтида.
Қайд этиш жоиз, Мамаду Сако «Ньюкасл»га қарши Англия чемпионати 35-турида жамоанинг қайдномасига киритилмади. Франциялик ҳимоячисиз ўтган ўйинда «Ливерпуль» ўз майдонида «Ньюкасл» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Изоҳ (0)