Сурияда, Дамашқнинг жануби-ғарбида ҳарбий самолёт қулади. Бу ҳақда, Сурияда инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг кенгаши гувоҳлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Самолёт Дамашқ аэропортидан жануби-ғарбда қулади. Айни пайтда ҳалокатнинг аниқ сабаблари маълум эмас. Ҳаво кемаси ИШИД томонидан назорат қилинаётган ҳудуд устидан учиб ўтаётган пайтда қулагани айтилмоқда.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Учувчининг тақдири ҳам номаълумлигича қолмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)