Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне унинг жамоаси жорий мавсумдаги асосий мақсадларидан бирига эришганини айтди, деб хабар беради «Чемпионат».
«‘Атлетико’ келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мақсадга эришдик», – деб ёзди аргентиналик мутахассис Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати 33-турида «Ателтико» ўз майдонида «Гранада»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва шу орқали келаси мавсумда ЕЧЛдаги иштирокини таъминлади.
Мазкур муваффақиятдан сўнг «Атлетико» очколари сонини 76 тага етказиб, 33-турда «Валенсия»дан 1:2 ҳисобида енгилган «Барселона»га тенглашиб олди. «Реал» ҳисобида 75 очко мавжуд.
Изоҳ (0)