Европа Лигаси. «Ливерпуль» «Боруссия Дортмунд» устидан иродали ғалабага эришди
Футбол бўйича Европа Лигасининг чорак финал жавоб учрашувидан кейин Юрген Клопп бошчилик қилаётган «Ливерпуль» ярим финал чиптасини қўлга киритди.
«Ливерпуль» ҳамда «Боруссия» клубларининг Дортмундда бўлиб ўтган биринчи ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. «Энфилд»даги жавоб ўйинида эса Премьер-лига вакили иродали ғалабага эришди.
Ўйиннинг 9-дақиқасига келиб меҳмонлар иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олишни уддалаганди. Клопп жамоаси 2-бўлимга келиб вазиятни ўнглади ҳамда тўрт бор зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди. Клубни ярим финал иштирокчисига айлантирган гол ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Деян Ловрен томонидан киритилди.
Европа Лигаси Чорак финал. Жавоб учрашуви 14 апрель, пайшанба
Изоҳ (0)