News cover

Ўзбекистонда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари — рўйхат

Ўзбекистонда 6 май ҳолатига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 60 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги эълон қилган инфографикада келтирилган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг энг кўпи Тошкент шаҳрида истиқомат қилмоқда — 28 нафар. Ундан кейинги ўринни 11 нафар уруш фахрийси билан Тошкент вилояти эгаллаган. Фарғона вилоятида беш нафар, Андижон, Хоразм ва Бухоро вилоятларида — уч нафардан, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида — икки нафардан, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида эса бир нафардан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бор.


Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолмаган.

Фахрийларнинг 14 нафари уруш ногиронлари ҳисобланса, яна 14 нафари бевосита уруш қатнашчиларидир. 13 нафари эса Ленинград қамалида иштирок этган, 19 нафари конслагерда тутқун бўлган.

Андижон вилояти

  • Абдуғани Ғаппаров — 1924 йили Хўжаобод туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ҳаракатлана олмайди, аравада);
  • Имин Темиров — 1925 йили Марҳамат туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ҳаракатлана олмайди, аравада);
  • Умарали Атабаев — 1925 йили Пахтаобод туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, мустақил ҳаракатланади);
  • Ҳасанбой Холматов — 1926 йили Андижон вилоятида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Бухоро вилояти

  • Файзулла Хожиев — 1922 йили Бухоро туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Хожимурот Бектошов — 1926 йили Олот туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, мустақил ҳаракатлана олади);
  • Аҳмед Мухсинов — 1924 йили Бухоро туманида туғилган (уруш ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Қашқадарё вилояти

  • Рузибой Саттаров — 1910 йили Қамаши туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ҳаракатлана олмайди);
  • Омон Бобоев — 1925 йили Шаҳрисабз туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Наманган вилояти

  • Маматибрагим Иномов — 1922 йили Янгиқўрғон туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Одилжон Закиров — 1923 йили Норин туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Самарқанд вилояти

  • Аҳат Очилов — 1925 йили Самарқанд шаҳрида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Сурхондарё вилояти

  • Шоҳимардон Ҳамроев — 1922 йили Бойсун туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Тошкент вилояти

  • Турсунбай Мусурманкулов — 1923 йили Тошкент вилоятида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ҳаракатлана олмайди);
  • Анорбой Жалилов — 1926 йили Паркент туманида туғилган (2-гуруҳ ногирони, мустақил ҳаракатланади);
  • Бексеит Баймурзаев — 1924 йили Юқори Чирчиқ туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ҳаракатлана олмайди);
  • Надир Мансуров — 1926 йили Янгийўл туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Фарғона вилояти

  • Усмонжон Раҳимов — 1925 йили Ўзбекистон туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ҳаракатлана олмайди).

Хоразм вилояти

  • Бекчон Матназаров — 1922 йили Хазорасп туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Вапо Искандаров — 1925 йили Қўшкўпир туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Бабаджан Мадаминов — 1919 йили Гурлан туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Тошкент шаҳри

  • Акмал Акрамов — 1924 йили Тошкент шаҳрида туғилган (1-гуруҳ ногирони, мустақил ҳаракатланади);
  • Тамара Михайловна Соколова — 1935 йили Тошкент шаҳрида туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади).

Бундан ташқари, хорижда туғилган ва ҳозирда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳам бор. 


Россия

  • Вера Толпеева — 1926 йили Россияда туғилган (конслагер, ҳаракатлана олмайди);
  • Галина Болоченкова — 1938 йили Россияда туғилган (конслагер, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Николай Прокошин — 1927 йили Россияда туғилган (уруш қатнашчиси, ҳаракатлана олмайди);
  • Зинаида Козирева — 1938 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Вера Вялсева — 1926 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Лариса Шарова — 1929 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади);
  • Фатина Шарипова — 1939 йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади)
  • Мария Карнишина — 1929 йили Россияда туғилган (уруш қатнашчиси, мустақил ҳаракатланади);
  • Анна Георгиевна Каримова — 1924 йили Россияда туғилган (уруш қатнашчиси, ётиб қолган, ҳаракатлана олмайди);
  • Федор Федин — 1927 йили Россияда туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Валерия Саприко — 1939 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади);
  • Нина Соколова — 1937 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади);
  • Ирина Панкова — 1940 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади);
  • Маргарита Филанович — 1937 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Гелман Князев — 1939 йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Светлана Малцева — 1938 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ҳаракатлана олмайди);
  • Нина Ананева — 1937 йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади, госпиталга ётишни рад этган);
  • Анатолий Бурикин — 1940 йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади, байрамдан сўнг госпиталга ётиш истагини билдирган);
  • Мария Комарова — 1938 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Наталя Спивак — 1937 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ҳаракатлана олмайди);
  • Мария Дегтярова — 1940 йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Надежда Кудризкая — 1928 йили Россияда туғилган (конслагер, ётоқда, ҳаракатлана олмайди);
  • Владимир Кузнецов — 1927 йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади)
  • Любов Киреева — 1926 йили Россияда туғилган (конслагер, ҳаракатлана олмайди);
  • Юрий Смолич — 1937 йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ҳаракатлана олмайди).

Беларусь


  • Владимир Алексейков — 1941 йили Беларусда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади, госпиталда ётиш истагини билдирган);
  • Галина Прокофева — 1937 йили Беларусда туғилган (конслагер, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Людмила Миноварова — 1937 йили Беларусда туғилган (конслагер, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Украина


  • Элвира Якименко — 1942 йили Украинада туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Вера Журавская — 1945 йили Украинада туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Нина Мартинова — 1937 йили Украинада туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Алла Фунтикова — 1945 йили Украинада туғилган (конслагер, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Австрия


  • Мария Овасапова — 1943 йили Австрияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади).

Германия


  • Роза Жанназарова — 1944 йили Германияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Рустем Меналиев — 1945 йили Германияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади).

Қозоғистон


  • Антонина Коломинцева — 1926 йили Қозоғистонда туғилган (уруш қатнашчиси, ётиб қолган);
  • Николай Петрунин — 1924 йили Қозоғистонда туғилган (1-гуруҳ ногирони, ётоқда, ҳаракатлана олмайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон II жаҳон уруши даврида (1939-1945 йиллар) 6,5 миллион аҳолига эга бўлган ва 1 миллион 951 мингдан ортиқ кишини фронтга жўнатган. Улардан 538 минг нафари фронтда ҳалок бўлган. 
Шавкат Мирзиёев 1 май куни Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовнинг ҳаётини сақлаб қолган Буюк Британия фуқаролари — марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
2026 йилда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Бугун, 16:43

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: