Вануату соҳиллари яқинида 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Ер силкинишининг ўчоғи 32,8 километр чуқурликда жойлашди. Зилзила эпимаркази Вануа-Лава оролидаги Сола шаҳридан 109 километр масофада жойлашди. Мазкур шаҳарда мингдан ортиқ одам истиқомат қилади.
Вайронагарчиликлар ва цунами хавфи ҳақида маълум қилинмади.
Изоҳ (0)