«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси «Реал»га қарши (1:2) Испания чемпионати 31-турида рақиб дарвосазини нишонга ола билмади. Шу тариқа, аргентиналик футболчи фаолиятида илк бор Мадрид клубига қарши кетма-кет беш ўйинда гол кирита олмади, деб хабар беради «Sports.ru».
2011–2012 йилларда Месси «Реал» дарвозасига кетма-кет тўртта ўйинда гол кирита олмаганди. Аввалроқ, фаолияти давомида 499 та гол киритган 28 ёшли ҳужумчи 500-голини айнан «Реал» дарвозасига киритиш истаги бор экани ҳақида айтиб ўтганди.
Жорий мавсумда Месси Ла Лиганинг 26 ўйинида майдонга тушиб, 22 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.