Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги 9-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошида 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган «Ёшлик» ёпиқ сув ҳавзаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Навоий вилояти филиали томонидан 2003—2015 йилларда 88 спорт иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ўтган йили Қизилтепа, Кармана, Конимех, Хатирчи, Учқудуқ, Навбаҳор туманларида спортнинг волейбол, баскетбол, футбол, бадиий гимнастика, кураш турларига ихтисослашган заллар, ёпиқ сузиш ҳавзаси бунёд этилди. Навбаҳор туманида қад ростлаган замонавий типдаги ёпиқ сув спорти иншооти ҳам ёшларга қулай имкониятлар яратди. 

– Янги сув ҳавзасида 130 га яқин ўғил-қиз спорт билан шуғулланмоқда, – дейди спорт мактаби директори Илҳом Иброҳимов. – Малакали мутахассислар мураббийлигида бўлажак спортчилар билан ишлашнинг ўзига хос усуллари қўлланмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан вилоятда 5 спорт иншооти қурилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)