Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Сенатининг тижорат, фан ва транспорт қўмитасида автоном бошқарувдаги автомобиллар истиқболлари юзасидан ўтказилган эшитувлар жараёнида General Motors концерни президентининг стратегик режалаштириш масалалари бўйича ўринборсари Майк Абельсон яқин икки йил ичида Lyft автоном бошқарувдаги такси сервиси платформаси негизида ҳайдовчилар бошқарадиган машиналар чиқарилишини маълум қилди. Бу ҳақда 3DNews хабар бермоқда.

Фото: Forbes

Фото: Forbes

Lyft мижозлари бир неча йилдан сўнг ўз сафарларида General Motors’нинг ярим автоном бошқарувдаги автомобилларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Компаниялар ярим автоном машиналар иши ҳақида маълумот тўплаб, шу асосда тўлиқ ўзи бошқариладиган технологияларни ривожлантириш истиқболлари хусусида тасаввур ҳосил қилишни режалаштирмоқда.

Бир муддат илгари General Motors ва Lyft компаниялари ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, унга кўра сервис ҳайдовчилари Express Drive автомобилларини қисқа муддатга ижарага олиши кўзда тутилган эди. Бу мақсадлар учун General Motors даставвал Chevy Equinoxes автомобиллари паркини тақдим этади. Лойиҳа дастлаб Чикагода ишга туширилади, сўнг Бостон, Балтимор ва Вашингтонни қамраб олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда