• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Фотогалерея: Виқорли Альп тоғларининг қорли манзаралари

    Бу йил Ўзбекистонда қиш нисбатан илиқ келди, январь ва февраль ойлари давомида мамлакатнинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича қарийб 50—100 йиллик рекордлар янгиланди, қиш зийнати ҳисобланган қорнинг ёғиши эса деярли кузатилмади.

    Мартнинг дастлабки кунлари январь ва февралга нисбатан салқинроқ бўлмоқда, қарийб бир ҳафтадан бери ёғингарчилик тингани йўқ, хусусан, куни кеча Самарқандда ҳатто қор ёғди. Нима бўлганда ҳам, ҳар фасл ўз ўрнида, қиш эса қори билан бўлгани маъқул.

    «Бу йил қишда қорни деярли кўрмадик», деб ўкинишга ҳожат йўқ. «Дарё» муштарийси қорли Альп тоғларидан фоторепортаж уюштирди. Кўринг, қордан завқланинг!

    Саслонг чўққиси

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Машҳур Саслонг чўққиси Италия ҳудудида жойлашган. Доломити Альпи деб номланувчи ҳудудда жойлашган чўққи ёнида тоғ чанғи спорти бўйича жаҳон кубоги босқичлари ўтказилади. Ҳудудда 481 та дор йўли ва тоғ чанғиси билан шуғулланишга мўлжалланган умумий узунлиги 1,2 минг километрга тенг трассалар мавжуд. Эътиборли томони, бу дор йўллари ва чанғи трассаларининг барчасидан ягона чипта орқали фойдаланиш мумкин.

    Ўрмон сукунати

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Италия ҳудудидаги манзараси бетакрор ўрмоннинг сукунатни чанғичиларнинг кулгуси ва ҳайқириқларигина бузади.

    Маттерхорн чўққиси

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Швейцариянинг энг баланд нуқтаси — баландлиги 4478 метрга тенг Маттерхорн чўққиси ўзининг мафтункор шакли билан кишини ҳайратга солади. Машҳур Toblerone шоколадларида айнан шу чўққи акс этган.

    Тажрибали чанғичилар йўли

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Альпдаги энг тик тоғ чанғи йўллари қора ранг билан алоҳида белгиланади. Хусусан, Италиянинг Валь Гардена ҳудудида жойлашган бундай трассалардан энг тажрибали чанғичиларгина туша олади.

    Эгюий-дю-Миди чўққиси

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Франциянинг Шамони Монблан ҳудудида 65 кишини бирдан Эгюий-дю-Миди чўққисига олиб чиқа оладиган дор йўли бор. Йўл бўйлаб ҳаракатланувчи махсус транспортга 1035 метр баландликда жойлашган бекатдан чиқиб, 2,8 минг метр баландликни атиги 20 дақиқада босиб ўтасиз ва чўққига — денгиз сатҳидан 3842 метрга кўтариласиз. Эгюий-дю-Миди ўзининг 360 даражали панорама майдончаси, тубсиз жарлик устига ўрнатилган тўлиқ ойнаванд «Тубликка бир қадам» аттраксиони ва бетакрор Монблан чўққисини томоша қилиш имкониятини тақдим этиши билан ҳам машҳур.

    2 еврога вертолётли тез ёрдам

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Қор билан қопланган тоғ ён-бағирлари билан шаҳардаги теп-текис йўл ўртасида, турган гапки, катта фарқ бор. Умрида шаҳардан ташқарига чиқмаган киши илк бор қорли тоғга чиққанида, эҳтиётсизлик сабаб, бирор кор-ҳолга йўлиқиши мумкинлиги эҳтимолини рад этиб бўлмайди. Мана шундай ҳолатларда Альп тоғларида вертолётлар ёрдамга ошиқади. Бундай «тез ёрдам» жуда қиммат ва фақат бадавлат меҳмонлар учун бўлса керак, дейсизми? Асло! Кунига 2 евролик суғурта тўловини амалга оширсангиз кифоя, бехавотир чанғи учаверсангиз бўлади.

    Мафтункор тоғлар, гўзал осмон

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Италиянинг Брей-Червиния тоғ ён-бағирлари ҳайратланарли даражада гўзал. Мафтункорлик масаласида осмон ҳам тоғлар билан рақобатлаша олади.

    Чанғичилар йўлини текисловчилар

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Минглаб чанғичиларга хизмат кўрсатадиган трассалар ҳар куни махсус машиналар — ратраклар ёрдамида текисланади. Суратда Австриянинг Майрхофен ҳудудидаги чанғи йўлида ишлаётган ратракларни кўриш мумкин.

    Альпдаги осуда қишлоқ

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Австриянинг Финкенберг ҳудудидаги осуда тоғ қишлоғи. Суратдаги бежирим иморатларнинг қарийб барчаси Альп услубидаги меҳмонхоналардир.

    Юнгфрау чўққиси

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Швейцарияда жойлашган Европадаги энг баланд темирйўл 3453 метрлик Юнгфрау чўққисига олиб чиқади. Бу темирйўлнинг одатий икки релсидан ташқари, учинчи — тишли релси ҳам бор. 9 километрлик темирйўлнинг 7 километри қоя ичидаги тоннелдан ўтади. Чўққида эса Сизни тўрт томонида тенги йўқ манзара, Эйгер музлигининг ичига ўйиб ишланган Аёз музейи, кинотеатр ва ресторанлар кутиб олади.

    18.03.2016, 14:50   Изоҳ (0)   14809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.