Россиянинг Новосибирск шаҳрида истиқомат қилувчи микроминиатюрачи Владимир Анискин дунёдаги энг митти китоб саналаётган санъат асарини яратди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Анискиннинг сўзларига кўра, китобнинг умумий ҳажми Россия рекордлари китобига киритилган намунадан 67 баробар, Гиннесс рекордлар китоби томонидан тан олинган энг кичик китобдан 88 баробар кичикроқ.
«Китоб икки вариантда тайёрланган. Биринчи вариант ‘Чапақай’ деб аталади. Иккинчи вариант ‘Алифбо’», – деди санъаткор.
Гиннесс рекордини ўрнатган китоб ўлчами – 0,74 га 0,75 мм. Анискин яратган китобнинг кўрсатчиклари эса – 0,07 га 0,09 мм.
Изоҳ (0)