Грузияда йил бошидан буён чўчқа гриппидан 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда касалликларни назорат қилиш маркази маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
«Барча ўлим ҳолатлари даволашни кечиктирилганлиги натижасида юзага келган», — дейди марказ директори Амиран Гамкрелидзе.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтга келиб H1N1 вируси билан касалланиш жадаллиги сусайган.
Изоҳ (0)