Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республика ҳудудидаги 14—35 ёш оралиғидаги ҳар бир йигит диний-ахлоқий паспортлаштиришдан ўтиши лозимлиги ҳақида буйруқ чиқарди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси парламенти сайти маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Ҳужжатда уларнинг шахсий тавсифномаси, миллий, наслий ва диний мансублиги кўрсатилади. Шунингдек, унда ушбу одам учун жавобгар шахслар кўрсатиб ўтилади.
«Ушбу чоралар ўз вақтида қабул қилинган чорадир. Бугун турли экстремистик гуруҳлар ёшлар онгини ёлғон ғоялар билан заҳарлашга уринмоқда. Шунинг учун қимматли вақтни кетказмасдан, экстремизм ва террорчилик намоён бўлишининг ҳар қандай шаклига барҳам беришимиз лозим», — деди депутат Адам Маликов.
Ушбу қарор республика диний ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланганлиги ва кучга кирганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)