Россия президенти Владимир Путиннинг Ил-96-300-ПУ(М) русумли самолётининг ичини безаш ишлари билан Британиянинг Diamonite Aircraft Furnishings компанияси шуғулланган. Бу ишлар учун давлат бюджетидан 17 миллион доллар сарфланган.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, президент самолётининг умумий қиймати 45-60 миллион долларни ташкил қилади. Унда президентнинг иш кабинети, ётоқхонаси, ваннахонаси, ҳожатхона, ошхона, конференс-зал, меҳмонлар ва кузатувчилар учун хоналар, шунингдек, соқчилар ва хизматчилар учун бўлимлар мавжуд.
Президент самолётининг салони акс этган фотосуратларни «CrazyShark.ru» сайти тақдим этди.
Изоҳ (0)