Аргентинанинг Кордова шаҳрида ўтказилган футбол учрашуви чоғида қизил карточка олган футболчи ҳакамни отиб ташлади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Айтилишича, 48 ёшли арбитр Сезар Флорес баҳслашаётган жамоалардан бирининг ўйинчисини майдондан четлаштирган. Ечиниш хонасига кириб кетган футболчи бир муддатдан сўнг ўқотар қурол билан қайтиб келиб, ҳакамга қарата уч марта ўқ узган.
Флорес олинган жароҳатлар оқибатида оламдан ўтган. Отишма чоғида Вальтер Сарате исмли футболчи ҳам жароҳат олган, лекин унинг ҳаёти таҳлика остида эмас.
Жиноятни содир этган 25 ёшли футболчи қидирилмоқда.
Изоҳ (0)