Ҳиндистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистонда юк ташувчи автомашинасининг шатакчи автомашинаси билан тўқнашуви оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 20 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Sahara Samay нашри берган маълумотларга асосан «РБК» хабар қилмоқда.
Полициянинг маълум қилишича, ҳодиса қишлоқларнинг бирида 13 февраль, шанба куни эрталаб содир бўлган. Маҳаллий аҳоли вакиллари Басант байрамидан кейин Шива черковидан шатакчи автомашинасида қайтиб келаётганда, автомашина катта тезликда юк ташувчи автомашинасига бориб урилган.
11 киши, шу жумладан, беш нафар аёл, беш нафар эркак ва бир бола воқеа жойида ҳалок бўлган. Тан жароҳати олганлар шифохонага юборилган. Уларнинг икки нафари оғир аҳволда.