Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Федерация кенгашининг Бурятия Республикасидан сенатори Арнольд Тулохонов Россия пойтахтини мамлакатнинг ўртасига кўчиришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

Фото: «VistaNews.ru»

Фото: «VistaNews.ru»

«Новосибирск, Свердловск (ҳозир Екатеринбург) – исталган шаҳар. Пойтахтни Москвадан кўчириш керак. Пойтахт мансабдорларга эмас, аҳолига қулай бўлиши учун ўртада бўлиши лозим. Бугун юк жўнатишнинг 75 фоизи Москва орқали амалга оширилмоқда. Якутскдан Читага етиб олиш учун Москва орқали ўтишга тўғри келмоқда», — деди сенатор Улан-Удедаги матбуот анжуманида.

Унинг фикрича, пойтахтни кўчириш учун асосий сабаб  иқтисодий сабабдир. У пойтахтини Олмаотадан Остонага кўчирган Қозоғистон тажрибасини муваффақиятли мисол тариқасида келтирди.

«Энди Остонадан мамлакатнинг турли томонига роппа-роса уч соатда етиш мумкин. Бизда эса Чукоткадан Москвага етиш учун қанча учиш керак?» — деди сенатор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...
Технологиялар
ChatGPT’да янги функция пайдо бўлди
Спорт
Расман: Ангелос Постекоглу “Тоттенҳэм” бош мураббийи